Новости

Халқаро молекуляр аллергология маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли Фармони билан тасдиқланган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннин

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонлиФармони билан тасдиқланган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” да амалга оширишга оид Давлат дастури”нинг 291-бандига асосан

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Халқаро молекуляр аллергология маркази томонидан қуйидагилар бажарилди

I. Тошкент шаҳрининг 2 ҳудудида ўрнатилган Ланзоний (гулчанги қопқони) асосида ўсимликларнинг аллерген салоҳиятини аэробиологик доимий мониторинг қилиш –2021 йил январь ойида Тошкент шаҳрининг 2 ҳудудида –

1) Олмазор тумани ва 2) Юнусобод туманида Италиянинг Ланзони компанияси томонидан олиб келинган гулчанги қопқонлари ўрнатилиб, ўсимликларнинг аллерген салоҳиятини аэробиологик мониторинг қилиш йўлга қўйилди. Мониторинг натижасида 1 метр куб ҳавода учраган дарахт ва ўсимликлар гулчанг миқдори бўйича кунлик, ҳафталик, ойлик, йиллик маълумотлар умумлаштирилди

II. Республиканинг 8 та ҳудудида гулчанги қопқонларини ўрнатиш асосида мунтазам равишда аэробиологик мониторингни йўлга қўйиш –Республиканинг жами 8 та ҳудудида, шу жумладан,2021-2022 йил октябрь ойларида

1) Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Юнусобод туманларида;
2) Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида ;
3) Самарқанд вилояти Ургут туманида ;
4) Бухоро вилояти Ромитан туманида;
5) Навоий вилояти Кармана туманида ;
6) Хоразм вилояти Хива шаҳрида ;
7) Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманида ;
8) Наманган вилояти Наманган туманида гулчанги қопқонлари ўрнатилди ва мунтазам равишда аэробиологик мониторинг қилиш йўлга қўйилди

III. Шаҳарларда дарахтларни экишда аллергенсиз кўчат турларини таклифини ишлаб чиқиш – Олиб борилган мониторинг ишлари ва тадқиқотлар натижасида Республика шаҳарлари инфратузилмаси, иқлими ва тупроқ шароитлари, шаҳарсозлик меъёрларига ва автомобиль қатнови кўчалари учун мос келадиган жами 26 та аллергиясиз манзарали бута ва дарахт кўчат турларини экиш таклифи ишлаб чиқилди (26 та аллергиясиз манзарали бута ва дарахтлар рўйхати)
Made on
Tilda